20K47Telegramda ochish
Хитой статистикаси илк марта Ўзбекистондан газ импортини қайд этмаган Февраль якунлари бўйича Хитой статистикаси Ўзбекистондан газ импорти юз бермаганини қайд этган. Эътиборлиси, Ўзбекистон туркман гази транзитини давом эттирган, лекин бу ҳам статистикада акс этмаган. Илгари ўзбек ва хитой статистикасидаги катта фарқ транзит нархи ҳисобига экани билан хаспўшланарди. Ўзбекистон статистикаси бўйича эса худди январдагидек 3,7 млн.долларлик газ экспорти кўрсатилган. Қўшимча маълумот олиш учун, мамлакатлар қирқимида тафсилотларни очмайдиган ўзбек статистикасига эмас, қўшни давлатлар статистикасига мурожаат қилишга тўғри келади. Катта эҳтимол, газ экспорти Қирғизистон ва Тожикистонга давом этмоқда. Лекин негадир Тожикистон статистика агентлиги сайти блокланиб қолган. Қирғизистон статистикаси эса январда 1,1 млн.долларлик ўзбек гази импорт қилинганини қайд этган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin