Ўқитувчиларга ўз вазифасидан ташқари ишларни юклаганлар эндиликда маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилади
С.Мирзиёева ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаларида ўқитувчиларга вазифасидан ташқари ишларни юклайдиганларни маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилгани ва тез орада қабул қилиниши кутилаётганини маълум қилди.
"Афсуски, фарзандларимизга таълим бераётган ўқитувчилар йиллар давомида ҳақ-ҳуқуқсиз, ҳимоясиз, қадрсиз бўлди. Улардан боғбон, фаррош, мактабга келган комиссияларга хизмат кўрсатувчи официант, зерикарли тадбирларда бўш залларни тўлдирувчи “массовка”, матбуот нашрларига мажбурий обуначи, тунги навбатчи ва мактаб қоровули сифатида фойдаланилди”, – дея ўз фикрларига қўшимча қилган Президент Администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири.