"Вақтинча тўхтатилди"
Бугун соат 10:00да Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази, Тошкент шаҳар онкологик касалликлар шифохонаси ва Тошкент вилоят онкологик касалликлар шифохонаси бинолари ва иншоотларини сотиш бўйича аукцион ўтказилиши белгиланган эди.
Ҳозирда лотларнинг ҳолати "вақтинча тўхтатилди" мақомида турипти. Лотлар Аукцион платформасидан олиб ташлангани йўқ. Турли манбалардан жума оқшомида амалга оширилган сиздиргиларни инобатга олмаганда, сотилаётган онкология шифохоналари бўйича масъул ҳукумат идоралари, хусусан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, пойтахт ҳокимияти ва Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан ҳеч бир расмий муносабат берилгани йўқ.
Муаллақлик ими-жимида сотув ишларини аукционда ташқарида давом эттирилишига ҳам ёрдам бериб юбориши мумкин.
Таъбир жоиз бўлса, бу Путиннинг мобилизация бўйича фармонига ўхшайди, мобилизация тугаган деб оғзаки айтилди, лекин фармон ўз кучини йўқотмагани учун амалда мобилизация давом этмоқда.
Шунинг учун аниқлик керак. Расмий аниқлик. Профессор Преображенский айтганидек, броня керак!
- https://t.me/the_bakiroo/5845@the_bakiroo
- https://www.youtube.com/watch?v=TrxPifYjaSYyoutube.com