Ўзбекистоннинг энг аморал "аукцион"ига марҳамат!
Бузишни севасизми? Дом қурувчимисиз? Стоянка ё коворкинг учун олинган ерларда Бизнес-марказлар қуришда тажриба орттирганмисиз? Дарахтзорларни ғорат қилиб ҳузур оласизми?
Қонунларга тупуриб қўйганмисиз? Ҳокимлар билан ош-қатиқмисиз?
Унда бу аукционлар сиз учун. Ўйин ўйнаб берадиган спарринг-шерикларингизниям чақиринг. Фақат бир кун. 19 декабрь. Учтаси биттада:
Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази. 9,5 гектар.
Тошкент шаҳар онкологик касалликлар шифохонаси. 4,6 гектар.
Тошкент вилоят онкологик касалликлар шифохонаси. 2,7 гектар.
Бузинг бу шифохоналарни, кули кўкларга совурилсин! Ҳоким ва вазирларга қўшиб, номингизни Тарих тавқилаънатига муҳрланг!
- https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=3707620e-auksion.uz
- https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=3707621e-auksion.uz
- https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=3707622e-auksion.uz