18K64Telegramda ochish
Ноаниқликлар шароитида муқобил сценарийлар кўпроқ реалликни ўзида акс эттиради Ҳарқалай охирги уч йилда асосий сценарий прогнозларидан кўра муқобил сценарийлар тезислари аслиятга яқинроқ бўлиб чиқмоқда. Чунки иқтисодий воқеликларни кутилган режалар эмас, кутилмаган, кўпинча исталмаган ҳодисалар кўпроқ белгиламоқда. Марказий банк пул-кредит сиёсатининг 2023 йил ва 2024-2025 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишларини эълон қилди. Биз муқобил сценарий прогнозларига алоҳида тўхталиб ўтамиз. Макроиқтисодий ривожланишнинг муқобил сценарийси ташқи хатарлар ва глобал рецессиянинг кучайиши фонида мамлакатимизда ташқи талаб даражаси пасайиши, турли каналлар орқали кириб келадиган валюта оқимларининг камайиши, иқлим ўзгаришлари таъсирида ишлаб чиқариш ва ялпи таклифнинг қисқариши эҳтимоллари асосида тайёрланган. 2023 йилда ЯИМнинг реал ўсиши 3-3,5 фоиз атрофида бўлиши тахмин қилинмоқда. Муқобил сценарийда келгуси йилда инфляция даражаси 7-8 фоиз атрофида бўлади. 2023 йилда умумий фискал тақчиллик ЯИМга нисбати 4-4,5 фоиз атрофида бўлиши мумкин. 2023-2025 йилларда электр энергияси ва табиий газ нархларининг инфляция даражасида индексация қилиб борилиши бўйича тахминлар киритилмоқда. Яъни бозорга ўтиш яна кечиктирилади. 2023 йилда тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми 2022 йилги кўрсаткичлардан ҳам паст бўлиши эҳтимолини юзага чиқаради. 2023 йилда нефть нархи 50-60 доллар/баррелгача пасайиши прогноз қилинмоқда. Нефть нархининг пасайиши ва бошқа салбий омиллар таъсирида асосий савдо ҳамкорларининг валюта курслари сезиларли қадрсизланади. Бу, ўз навбатида, реал самарали алмашув курсининг тренддан оғишига олиб келади ва миллий валюта курсига босимлар кучаяди. Валюта курслари девальвацияси мамлакатимизга кириб келадиган пул ўтказмалари ҳажмига сезиларли таъсир кўрсатиб, 2023 йилда ўтказмалар ҳажмининг 20-30 фоизга қисқаришига олиб келиши мумкин. 2023 йилда олтин нархининг 1500-1600 доллар/унцияга пасайиши тахмин қилинмоқда. Ташқи талаб ҳажмининг пастроқ бўлиши мис, бошқа рангли ва қора металлар нархлари 2023 йилда ҳам пасаювчи динамикада бўлишига сабаб бўлади. Жорий операциялар ҳисобварағи манфий сальдоси асосий сценарийдагидан янада кенгайиб ЯИМга нисбатан 7-9 фоизгача кенгайиши мумкин.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin