Бу компромисс эмас
Республика онкология марказининг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти филиаллари муайян (?!!!) муддатга сотувдан олингани ва Республика онкология маркази биноси эса барибир сотилиши айтилмоқда.
Назаримизда, бу компромисс эмас, вақтинчалик ҳовур пасайтириш йўли холос.
Кимки келаётган душанбада мана бу аукционда қатнашсаки, тайинланган спарринглари билан ўйин-ўйин қилиб, объектга эгалик қилса, амораллик тамғаси кетмас бўлиб ёпишади. Ювиб қутулолмайди. Жамият кечирмайди.
Ютганниям, ўйин-ўйин қилганниям.
Ягона истисно, агар буни истисно деб аташ мумкин бўлса, объектни сотиб олаётган талабгор Марказни бузмасдан, онкология профили ва функционаллигини тўлиқ сақлаб қолишга кафолат берадиган инвесторгагина бўлиши зарур.
P.S. Davletovuz Республика онкология маркази ҳам сотувдан олинган ҳақида манбаларига таяниб ёзмоқда. Лекин Республика онкология маркази ҳам, унинг Тошкент шаҳар ва вилоят филиаллари ҳам ҳали аукционда сотувда турипти. Олинса, кейин ишонишни бошлаймиз.
- https://t.me/uzauz/3018@uzauz
- https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=3707620e-auksion.uz