53K135Telegramda ochish
“Банк сири тўғрисида”ги Қонунга ўзгартишлар киритилмоқда Маълум қилинишича, терговга қадар текширув материаллари ва жиноят иши доирасида Марказий банкнинг маълумотлар базасидан ҳисобварақалар ҳақидаги маълумотларни автоматлаштирилган режимда олиш тартиби кўзда тутилмоқда. 2021 йил март ойида Қонунга киритилаётган ўзгартиришлар лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган эди. Лекин бу ўзгаришлар мазмунида Марказий банкнинг маълумотлар базасидан ҳисобварақалар ҳақидаги маълумотларни автоматлаштирилган режимда олишни назарда тутилмаган. Банк сирига оид маълумотларнинг автомат тарзда олиниши бизнесда ҳам, аҳолида ҳам қатор саволлар ва эътирозларни келтириши тайин. Бу масала камида экспертлар даражасида муҳокама қилинишига арзийди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin