71K985Telegramda ochish
Инқилобий қадам: Бойлар электр учун 4 каррагача қиммат тўлайди Демак, 1 ноябрдан бошлаб: электр энергиясининг қуввати ўртача ойлик истеъмол миқдоридан ошиб кетган III гуруҳ истеъмолчиларига: 1 001 дан 5 000 кВт соатгача истеъмол учун белгиланган тарифга нисбатан 2 баробар; 5 001 дан 10 000 кВт соатгача истеъмол учун белгиланган тарифга нисбатан 3 баробар; 10 000 кВт соатдан юқори истеъмол учун белгиланган тарифга нисбатан 4 баробар ўсувчи коэффициент қўлланилади. Бу бўйича ўзгаришлар Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 июлдаги 294- сонли қарори билан тасдиқланган ва 1 ноябрдан кучга киради. Ҳақиқат учун айтиш жоизки, ҳаддан ташқари кўп электр энергияси истеъмол қилувчилар учун оширилган коэффициентлар 2020 йилдаёқ киритилган, лекин амалда қўлланилмай келган. Аввалроқ ойига 10 минг квт.соатдан ортиқ электр ишлатаётган олигарх, корсалон ва чўнтакларга де-факто 1,1 трлн.сўм субсидия берилгани ҳақида ёзган эдик. Шу пуллар пенсияга, стипендияга, ўқитувчилар ойлигига сарфланиши мумкин эди. Ва ниҳоят тўғри қадам босиш бошлангандек. Ниҳоят ҳукумат электр энергияси тарифлари борасида севимли бойлар тарафдан узоқлашиб ижтимоий қатламга қайиша бошлаган. Мана буни адолатли ҳақиқат деса бўлади. Инқилобий адолатли ҳақиқат!

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin