Йирик истеъмолчилар учун 1,5 баробар арзон тунги тарифлар амал қилади
Ташаббусли бюджет ва валютага оид чекловларни жорий этиш ва бекор қилиш талотўплари шовқинида ўтган ҳафта якунида бизнес учун янги тарифлар тасдиқланганини кўпчилик сезмай ҳам қолди.
Лойиҳа билан солиштирганда тасдиқланган матнда айрим фарқликлар мавжуд.
Энг асосий фарқ бу электр энергиясининг йирик истеъмолчилари — юридик шахслар томонидан тунги даврда (соат 22:00 дан 24:00 гача ва соат 00:00 дан 06:00 гача) фойдаланилган электр энергияси учун тўловлар белгиланган тарифга нисбатан 1,5 баравар миқдорда камаювчи коэффициентни кўллаш орқали ҳисоб-китоб қилиниши ўрнатилганлигидир (1 кВт.соат учун 666 сўм). Қайд этиш лозимки, бу норма ҳукуматнинг 2018 йилдаги қарори билан белгиланган қоидаларда ҳам мавжуд эди, лекин амалда қўлланилганининг тасдиғи йўқ. Шу билан бирга қоидаларда биринчи тоифа истеъмолчилар учун энг катта юкламали соатларда (соат 6:00 дан 9:00 гача ва соат 17:00 дан 22:00 гача) фойдаланилган электр энергияси учун тўловлар белгиланган тарифга нисбатан 1,5 баравар миқдорда ўсувчи коэффициентни кўллаш талаби ҳам мавжуд эди (1 кт.соат учун 1500 сўм). Бу норма энди қўлланиладими ё йўқми, аниқлаштирилмаган.
Шуниингдек, ҳукуматнинг 30.07.2019 йилдаги 633- қарори 4- банди ҳам ўз кучини йўқотган. Бу банд Юнусобод туманида бир нафар абонентга аҳолининг электр энергияси истеъмоли базавий нормалари жорий этилишига оид эди.
Худди шу қарорнинг 2- бандидан "Айрим тоифадаги шахсларга автомобиль бензини харид қилиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун ҳар ойлик компенсация миқдорини" аниқлаштирувчи хатбоши олиб ташланган.