19K38Telegramda ochish
Йирик корхоналар "соатбай" тарифларга ўтказилиши мумкин Spot'нинг Энергетика вазирлигига таяниб ёзишича, йирик истеъмолчилар учун вақт зоналари бўйича дифференциал тарифларни қайта кўриб чиқиш масаласи ўрганилмоқда. Бунга генерация таркибида қайта тикланувчи энергия манбалари улуши, хусусан, кундузги соатларда қуёш электр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли ошгани сабаб бўлаётгани айтилган. Шу боис истеъмол графигини ҳам мазкур ўзгаришларга мослаштириш зарурати юзага келган. Ҳозирги тарифлар айрим корхоналарни электр энергияси таннархи юқори бўлган тунги соатларда кўпроқ истеъмол қилишга рағбатлантирмоқда. Шу сабабли ишлаб чиқариш жараёнларининг бир қисмини кундузги соатларга кўчиришни рағбатлантирувчи тариф механизмлари кўриб чиқилмоқда. Вазирлик бу корхоналарга иш жараёнларини мақбул вақтга мослаштириш, энергетика тизимига эса кундузги қайта тикланувчи энергиядан самаралироқ фойдаланиш имконини беришини қайд этган. Шунингдек, белгиланган базавий тарифга вақт зоналари бўйича қўлланиладиган оширувчи ва камайтирувчи коеффициентлар нисбатини қайта кўриб чиқиш масаласи ҳам ўрганилмоқда. "Соатбай" тарифлар масаласининг кўтарилиши биринчи марта эмас. Йил бошида Давлат раҳбари иштирокидаги катта йиғилишда 10 миллион киловатт-соатдан кўп электр истеъмол қилаётган улгуржи истеъмолчилар рўйхати тузилгани, ушбу корхоналар учун электр энергиясини улгуржи бозорда “соатбай” шаклланган нархларда тўғридан-тўғри шартномалар асосида харид қилиш тизимини жорий этиш таклиф этилганди. Лекин шу бўйича қайтиб бу мавзу яна кун тартибига чиқмаганди. Идеалда нафақат йирик истеъмолчилар учун, барча, ҳатто маиший истеъмол тоифалари учун ҳам талаб ва генерацияни мувозанатлашда соатбай тарифларга (савдоларга) ўтишдан бўлак самарали механизмнинг ўзи йўқ.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin