18K26Telegramda ochish
"Нижнекамск — Ўзбекистон учун жиддий сигнал" Газета колонкаси: "...Россия Украинага кенг кўламли босқин бошлаганди. Бу ҳозирги урушнинг бошланғич нуқтаси эди. Украина ўзини ҳимоя қилмоқда ва Россия ҳудудига зарбалар бермоқда. Ҳарбий нуқтаи назардан бунда ҳеч қандай ҳайратланарли нарса йўқ: ҳужумга учраган давлат душманнинг ҳарбий салоҳиятини у жойлашган жойда йўқ қилишга ҳаракат қилади. Бироқ ҳар қандай ҳарбий мантиқнинг инсоний баҳоси бор. Нижнекамскда бу баҳони, афсуски, ўзбекистонликлар тўлади... Ўзбекистон учун бундан жуда оддий хулоса келиб чиқади. Мамлакат Россия-Украина можаросининг иштирокчисига айланмаслиги керак. Аммо агар фуқаролар ҳарбий ҳаракатлар натижасида ҳалок бўлса, Тошкент қуйидаги саволларга жавоб талаб қилишга тўлиқ ҳақли: нима содир бўлди, қандай объект нишонга олинган, тинч аҳолини ҳимоя қилиш учун қандай чоралар кўрилганди ва нега айнан шу одамлар ҳалок бўлди?
Ўзбекистонга Россия ва Украина томонларидан бирини танлашнинг умуман ҳожати йўқ. Унинг танлови: ўз фуқароларининг томони. Ва бу, эҳтимол, энг оқилона ташқи сиёсий позициядир.
Уруш асосан Украина ҳудудида кетаётган бир пайтда, Марказий Осиёнинг кўплаб аҳолиси учун у янгиликлардаги олис ҳикоя бўлиб қолаётганди. Энди эса уруш ватандошларимиз ишлаётган ва яшаётган жойларга тобора кўпроқ кириб келмоқда. Бу маънода Нижнекамск — Ўзбекистон учун жиддий сигнал..."

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin