21K180Telegramda ochish
"Бу урушда бизнинг келажагимиз ҳам ҳал бўлади" Ўзбек зиёлилари РОссиянинг Украинага ҳужумини қаттиқ қораламоқда. Эркин Аъзам: Путин Россияси инсоният тарихида босқинчи ва қонхўр сифатида қолади. Фахриёр: Бу урушда бизнинг келажагимиз ҳам ҳал бўлади. Улуғбек Ҳамдам: Мен Худодан адолатни қарор топтиришини ва Украина суверенитетини сақлашини сўрайман. Карим Баҳриев: Россия бошлаган уруш XXI аср воқелиги эмас, бу – ўрта асрлар босқинчилиги ва Путиндаги ўрта асрлар ахлоқи. Раҳимжон Раҳмат: Афсуски, бунга ишонмасам-да, урушда Украинага муваффақият тилайман. Ботиржон Эргашев: Ҳеч бир урушда ғолиблар бўлмаган ва бўлмайди. Қозоқбой Йўлдошев: Россия томонидан Украинага қарши бошланган бу уруш Россиянинг ниҳоятда жирканч юзини очиб ташлади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin