18K62Telegramda ochish
Нега ҳайрон қолиш керак? Ўзбекистон бу позицияда 30 йилдан буён собит турипти Ўзбекистон халқаро ҳуқуқнинг тенг ҳуқуқли субъекти бўлган давлатларнинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги принципларига содиқлигини ва бунга сўзсиз амал қилиш кераклигини 30 йилдан буён такрорлаб келади. Бу Озарбойжонми, Грузиями, Молдовами ё Хитойми, фарқи йўқ. Қайси давлат бўлишидан қаътий назар бизнинг позициямиз умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ устига қурилган. Шу маънода бугун Абдулазиз Комилов Ўзбекистон Республикаси Украинанинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини тан олади, деб фавқулодда янгилик яратгани йўқ. Ташқи сиёсат маҳкамамизнинг узоқ йиллик раҳбари бу ҳақда ҳар доим, узвий ва қатъий тарзда такрорлаб келади. Тўғри, низолашаётган томонлар Комилов баёнотининг ўзига маъқул қисмини узиб олиб, ташвиқот ёки тескари ташвиқот тарзида ишлатиши мумкин. Лекин уларга жавоб битта: баёнот бир бутунича, тўлиғича ўқилиши, уқилиши, қабул қилиниши керак. У ерда битта ортиқча сўз ҳам йўқ, битта сўз кам ҳам эмас. Бизга дўстлар керак, бизга ҳамкорлар керак, Биз урушишни эмас, савдолашишни, бир-биримизни бойитишни истаймиз. Табиийки, ҳарбий ҳаракатлар, зўравонликлар зудлик билан тўхтатилиши чақириғи кимгадир қарши ё кимгадир тарафдорлик дегани эмас. Бизга ҳамкор - осуда Украина керак, бизга ҳамкор - барқарор Россия керак. Биз ўзбекистонликлар сулҳ тезроқ юз беришини ситамкаш украиналиклар ва жафокаш россияликлардан кам истаётганимиз йўқ. Сеними, шошмай тур, ҳали кўрсатиб қўямиз қабилидаги ҳаракатлар, ахборот хуружлари уюштирилиши, турли экспортчи бизнесларимизга ва мигрантларга қонунчилик ва бошқа талабларни кучайтиришга чақириқлар эҳтимоли юз бермайди, деб ким айта олади. Бугунги Ўзбекистон бундай ҳаракатларни ҳам собитлик ва вазминлик билан қабул қилади. Комиловнинг баёноти тобора мураккаблашиб, қайтадан қутблашиб бораётган дунёда Россия ва Украина ўртасидаги можарога қандай баҳо беришда ўзида куч ва ишонч топа олмаётган тинчлик ва ҳамкорлик истагидаги давлатлар учун ҳам намуна бўлади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin