18K74Telegramda ochish
"Биз ҳудудларнинг бўлинмаслиги тарафдоримиз" Журналистлар Тожикистоннинг Ленинобод вилояти гўёки Ўзбекистон таркибига ўтиш ниятида деб тарқатилган миш-мишларга президент Каримовнинг муносабати қандайлигига қизиққан. «Бу масалада мен Ўш воқеалари пайтидаёқ фикримни аниқ айтган эдим. Биз ҳудудларнинг бўлинмаслиги тарафдоримиз. Қўшни мустақил давлатларда ватандошларимизнинг қандай яшаётганлигига биз бефарқ қараб тура олмаймиз, албатта. Лекин ҳамма муаммоларни сиёсий мулоқот йўли билан ҳал этиш мумкин ва лозим», — деб жавоб берган Ислом Каримов. Орадан 10 йил, 30 йил, 100 йил ўтса ҳам эскирмайдиган, давлатчилик ва суверенитет принциплари ўлароқ қоладиган фикрлар бу. Ҳа, Каримовдек соғлом ақлга эмас, кўпчиликнинг ҳиссиётларига мурожаат қилиб, гўёки ёқимли қадамларга қўл уриш мумкин. Лекин бундай ҳаракатларнинг оқибатлари ўта аянчли ва машъум натижалар яратади. Бугунги кунимиз Россия-Украина можароси мисолида буни яна бир бор тасдиқламоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin