17K15Telegramda ochish
Солиқ қўмитаси чекларни соддалаштирилган шаклда кўриш имкониятини яратди Энди QR-кодни смартфон камераси орқали сканерлаб, электрон чекни очиш, ҳар бир товар нархи ва чекнинг умумий суммасини кўриш мумкин. Бу ҳисоб-китобларни тўғри текшириш учун қулай усул. Чунки суммани қўлда қайта ҳисоблаганда чегирмалар ва якуний суммага таъсир қилувчи бошқа параметрлар инобатга олинмай қолиши мумкин. Шунинг учун Солиқ қўмитаси харидлар бўйича ҳисоб-китобларни расмий электрон хизматлар орқали текширишни тавсия этмоқда. Батафсил — Солиқ қўмитаси хабарида.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin