




Агробанк Президент ташаббуси билан ташкил қилинган “Сувчилар мактаби”га старт берди. Лойиҳа мақсади қишлоқ хўжалигида сувдан оқилона фойдаланиш бўйича билим ва кўникмаларни оширишдан иборат.
Агробанк бошқарув раиси Рустам Маматқуловга кўра, янги лойиҳа ушбу ташаббусни тўла қўллаб-қувватлайди, сабаби Агробанк “Сувчилар мактаби” лойиҳаси доирасида фермер ва миробларни ўқитиш, уларнинг тажрибасини оширишдан ташқари, сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш режалаштирилмоқда.
Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Ирригация университети билан ҳамкорликда йўлга қўйилган мактаб концепцияси билан танишиб чиқдим. Иштирокчилар орасида 5 нафар хорижлик мутахассис ҳам бор, курслар давомида 60 минг фермер, яна 4 минг миробни ўқитиш, уларни янги технологиялар билан таништириш кўзда тутилган.