“Аgroworld Uzbekistan 2022” кўргазмасида Агробанк ўз экосистема лойиҳалари билан иштирок этди.
Банк павильонида “AgroZamin”онлайн платформаси ва “Agrobooks” бренди остида янги лойиҳалар тақдимот қилинди.
Қишлоқ хўжалигида юридик шахсларга мўлжалланган “АgroZamin” платформасида бугунги кунда 7,4 мингта фойдаланувчи рўйхатдан ўтган ва 4,2 минг турдаги маҳсулотлар жойлаштирилган.
Бу платформанинг мантиқий давоми сифатида аҳоли учун янги “АgroZamin-O’zimizniki” платформаси ишга туширилди.
Бу платформа маркетплейс у
кўринишида бўлиб, унда аҳоли томорқаларида етиштирилган маҳсулотларни сотиш, маҳсулот етиштириш учун зарур воситаларни сотиб олиш, онлайн маслаҳатлар олиш имконияти яратилган.
Агробанкнинг “Agrobooks” бренди яна бир тўплам билан бойитилди. Банк қошида ташкил этилган илмий гуруҳ томонидан ўсимликлар ҳимояси бўйича “40 китоб” тўплами яратилди.
Ушбу қўлланмалар аҳоли, фермерлар ва барча қишлоқ хўжалик соҳаси вакиллари учун долзарб бўлган ўсимликлар касаллик ва зараркунандалари ҳақида маълумот, улардан самарали ҳимояланиш ва қарши курашишга оид батафсил маълумот ва тавсиялар берилган.
Агробанк аҳоли, фермерлар ва тадбиркорлар учун қулай бўлган экотизимни доимий ривожлантиришга ҳаракатдалиги жуда қувонарли ҳол. Бизда ҳам ниҳоят қишлоқ хўжалигини чинакамига интенсив кўринишга ўтказиш шундай қадамлар эвазига амалга ошади.
- https://t.me/agrobankpress/846@agrobankpress