Олтин котировкалари аввалги рекордни янгилади
Кеча кун давомида олтин котировкалари бир унция учун 2075 долларгача кўтарилди. Аввалги рекорд нархлар 2020 йил августда қайд этилган эди (2072 доллар).
Иккинчи экспорт товаримиз бўлган мис ҳам кўтарилиш тенденциясида. Ҳафта давомида мис котировкалари тоннасига 8350 доллардан 8640 долларгача қимматлади.
Олтин ва мис нафақат захиралар барқарорлиги, экспорт тушуми, бюджет даромадларининг энг асосий манбаи ҳам.
-Олтин нархининг прогнозда кўзда тутилган 1 унция учун 1 800 АҚШ долл. нархидан 100 АҚШ долларига ошиши 4,5 трлн сўм бюджет даромадлари ошишига;
- Мис нархининг прогнозда кўзда тутилган 1 тоннаси учун 7 800 АҚШ долл.нархидан 500 АҚШ долларига ошиши 940 млрд сўм бюджет даромадлари ошишига олиб келади.
Давлат бюджети параметрларида кўзда тутилганига нисбатан, иш ҳақи, пенсия ва нафақаларни қўшимча ошириш ҳам кўп жиҳатдан олтин ва мис нархларига боғланган.