19K55Telegramda ochish
Олтин котировкалари 2000 доллардан юқори коридорда қолмоқда Доллар индексининг пасайиши, АҚШ қоғозлари даромадлилиги тушаётгани омиллари фонида олтин қимматлашишда давом этмоқда. 1 унция олтин нархлари кеча 2000 доллардан ошган эди, бугун кун давомида айрим сонияларда котировкалар 2030 долларгача кўтарилди. Олтин Ўзбекистоннинг энг асосий экспорт товари ҳисобланади. Йилига камида 100 тонна олтин экспорт қилиниши ҳисобга олинса, юқори нархлар бу йил камида 600 миллион доллар қўшимча даромад келтириши мумкин (жами 6,5 млрд.доллардан кўпроқ). Аввалроқ, олтин ва мис нархларининг прогноздан юқори тарзда шаклланаётгани ҳисобига олинаётган даромадлар эвазига пенсия, нафақа ва бюджет ходимлари маошлари сенятбрда ҳам яна бир марта индексация қилиниши маълум қилинганди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin