Хомчўтларга кўра, 2027 йилда давлат бюджети даромадлари ўсиши кутилмаяпти. Асосий фарқлик фойда солиғи ҳисобидан юзага келиши мумкин. 2025 ва 2026 йилларда айнан фойда солиғи тушумларининг мисли кўрилмаган ўсиши бюджет даромадларининг юқори базасини таъминлаб берганини қайд этиш керак бўлади. Қолган солиқлар ва божлардан тушумлар барқарор ўсишда давом этади (ҳатто ставкаси пасайтирилган айланмада
Очиқланган маълумотлардан бу саволга жавоб топиб бўлмайди. Лекин ишоралар яққол кўринади. Беармон харажат қилишга имкон берган даромадларнинг ўсгани учун олтин ва мисга раҳмат айтиш керак. 2025 йилда Фойда солиғидан тушумлар 37,4%га, ҚҚСдан тушумлар, 28,3%га, Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқлардан тушумлар эса 28,0%га ўсган. Олтин ва мис ишлаб чиқарувчи гигантлар саналган солиқларнинг асосий
Бугун кун давомидаги савдолар давомида олтин котировкалари 4 700 доллардан пастга тушган (март бошидаги максимумларга нисбатан -15%). Олтин котировкаларининг юқори волатиллиги кеча Федерал захира тизими ставкаси 3,50-3,75% даражасида сақлаб қолингач, янада кучайган. Бозор иштирокчиларида осмонга чиқаётган нефть ва газ нархлари инфляциянинг кучайтириши ва ставкалар юқори даражада қолиши хавотирл
Трамп маъмурияти АҚШга импорт қилинадиган мисга нисбатан 50%лик бож солди (қачон кучга кириши ҳозирча номаълум). Ўзи мисга нисбатан бож киритилиши кутилмалари ўтган ҳафтанинг ўзида нархларни осмонга кўтарган ва февралда буён биринчи марта мис котировкалари тоннасига 10 000 доллардан ошиб кетганди. Трампнинг қарори эълон қилингандан бир неча соат ўтиб, мис нархлари яна 9 600 долларгача тушиб кетга
Рейтинг шарҳидан олтин ва олтин нархлари яхшиланган прогнознинг қувватловчи негиз омил бўлганини кўриш мумкин. "Юқори олтин нархлари Ўзбекистон экспорти ва бюджет даромадларини рағбатлантириши, шунингдек, юқори валюта захираларини сақлаши керак". "...қулай олтин нархлари ва ЯИМнинг юқори номинал ўсиши Ўзбекистон фискаль дефицитни 2023 йилдаги 4,9%, 2024 йилдаги 3,3%дан 2025-2028 йилларда 3,0%гача
Энергетикадаги қулаш солиқ, бюджети тизимини издан чиқара бошлаганини кўрмаслик мумкин эмас, айниқса ёқилғи энергетика бюджетга тўловчи эмас, бюджетни сўрувчига (субсидия, компенсация ва имтиёзлар орқали) айланган бир шароитда. Пешонамиз шунчалар ялтираганки, ўтган 8 йилда қилган улкан хатоларимизни олтин нархларининг тинимсиз ўсиши ювиб бериб келмоқда. Бугун масалан, олтин 2 570 долларга чиқди.
Бир унция олтиннинг нархи 2 230 долларга етди. Бу барча даврлар учун олтин нархининг қайд этилган янги максимуми. Ҳозирги котировкаларга чақилса, Ўзбекистон йилига камида 8 млрд.долларлик олтин ишлаб чиқаради ва сотади. Олтин нархининг прогнозда кўзда тутилган 1 унция учун 1 800 АҚШ долл. нархидан 100 АҚШ долларига кўп бўлиши бюджетга 4,5 трлн.сўм қўшимча даромад беради. Миснинг нархи март ойида
Кеча кун давомида олтин котировкалари бир унция учун 2075 долларгача кўтарилди. Аввалги рекорд нархлар 2020 йил августда қайд этилган эди (2072 доллар). Иккинчи экспорт товаримиз бўлган мис ҳам кўтарилиш тенденциясида. Ҳафта давомида мис котировкалари тоннасига 8350 доллардан 8640 долларгача қимматлади. Олтин ва мис нафақат захиралар барқарорлиги, экспорт тушуми, бюджет даромадларининг энг асосий
Ўзбекистоннинг асосий экспорт товарлари сентябрнинг иккинчи ярмидан буён арзонлашишда давом этмоқда. Олтин котировкалари сентябрдаги энг юқори нархлар унциясига 1 945 доллардан 1 890 долларгача тушган бўлса, мис котировкалари тоннасига 8500 доллардан 8080 долларгача пасайган. Прогнозларда, агар қўшма штатлар облигациялари даромадлилиги юқорилигича қоладиган бўлса, олтиннинг арзонлашиши давом эти
Доллар индексининг пасайиши, АҚШ қоғозлари даромадлилиги тушаётгани омиллари фонида олтин қимматлашишда давом этмоқда. 1 унция олтин нархлари кеча 2000 доллардан ошган эди, бугун кун давомида айрим сонияларда котировкалар 2030 долларгача кўтарилди. Олтин Ўзбекистоннинг энг асосий экспорт товари ҳисобланади. Йилига камида 100 тонна олтин экспорт қилиниши ҳисобга олинса, юқори нархлар бу йил камида
Пенсия, нафақа ва бюджет ходимлари маошлари сентябрдан яна ошади Пенсия, нафақа ва бюджет соҳасида маошлар 1 сентябрдан яна 10 фоизга оширилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Kun.uz'га Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директори Умид Обидхўжаев маълум қилган. Обидхўжаевга кўра, жаҳон бозорида олтин ва мис нархининг прогнозга нисбатан юқори бўлиши (қўшимча 4,5 трлн сўм) ҳамда бо
Кеча мис нархининг яна 9000 долларлик маррадан ўтгани ва 9200+ долларлик коридорга яқинлашаётгани, олтиннинг эса яна 1900+ коридорга қайтгани сарлавҳага чиқарилган матални эсга солди. Ёздаги минимумларда мис 6700 долларгача, олтин эса 1620 долларгача арзонлаганди. Ва эсласангиз, айнан ёзда кейинга қолдириб бўлмайдиган оғриқли реформалар ҳақида кўп гапирилди. Кейин бу ҳақда унутилди. Ресурс тавқил
Октябрь якунларига кўра, АҚШда ойлик инфляция 0,4%ни ташкил этган. Йиллик инфляция 7,7%гача пасайган (-0,5%). Дунёнинг энг йирик экономикасида инфляция кутилганидан кўра тезроқ пасаймоқда. Табиийки, бу инвесторларнинг фонд ва хом-ашё бозорларидаги риск иштаҳаларини қайтармоқда, доллар индекси пасайиб, ривожланаётган давлатларнинг валюталарига босим енгиллашаяпти. Ўзбекистон учун муҳим бўлган олт
Бу огоҳ қўнғироғи бўлиши керак Бугун мис нархлари 2021 йил октябрдан буён биринчи марта 9 000 доллардан пастга тушди. Солиштириш учун, 2 ой аввал 2022 йил март ойи максимумларида мис нархлари 10 800 долларга етганди. Роса 2 йил аввал шу кунларда эса миснинг тоннаси 4 600 доллар атрофида сотиларди. Мис нархининг кескин қулаши АҚШда рецессия хатарлари ва Хитойда давом этаётган карантин чекловлари ф