Яна 10 фоизга. Пенсия, нафақа ва бюджет ходимлари маошлари сентябрдан яна ошади
Пенсия, нафақа ва бюджет соҳасида маошлар 1 сентябрдан яна 10 фоизга оширилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Kun.uz'га Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директори Умид Обидхўжаев маълум қилган.
Обидхўжаевга кўра, жаҳон бозорида олтин ва мис нархининг прогнозга нисбатан юқори бўлиши (қўшимча 4,5 трлн сўм) ҳамда божхона тушумларининг ошиши (қўшимча 3 трлн сўм) ҳисобига, Давлат бюджети параметрларида кўзда тутилганига нисбатан, иш ҳақи, пенсия ва нафақаларни қўшимча яна бир маротаба оширишга қарор қилинган.