24K76Telegramda ochish
Қутқарувчиларимиз олтин ва мис арзонламоқда Ўзбекистоннинг асосий экспорт товарлари сентябрнинг иккинчи ярмидан буён арзонлашишда давом этмоқда. Олтин котировкалари сентябрдаги энг юқори нархлар унциясига 1 945 доллардан 1 890 долларгача тушган бўлса, мис котировкалари тоннасига 8500 доллардан 8080 долларгача пасайган. Прогнозларда, агар қўшма штатлар облигациялари даромадлилиги юқорилигича қоладиган бўлса, олтиннинг арзонлашиши давом этиши айтилмоқда. Олтин ва мис нафақат асосий экспорт товарлари, балки ундан келадиган тушумлар бюджет ва ижтимоий мажбуриятларнинг асосий манбаи ҳам. Нархларнинг пасайиши бюджет мувозанатини янада мураккаблаштиради, ҳатто давлатниинг ижтимоий мажбуриятларини инфляцияга мувофиқ индексациялаш тобора қийинлашиб бораверади. 2017 йилдан ҳисоблаганда олтин ва мис нархлари тинимсиз ва юқори даражада ошиб бориш динамикасига эга бўлди ва бу Ўзбекистонда мисли кўрилмаган давлат харажатларига ва ижтимоий харажатларга, истеъмолга кўникмалар яратиб бўлди. Энди айтайлик, олтиннинг 100 долларга, миснинг 500 долларга арзонлашиши ҳам қатор оғриқли стресслар яратаверади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin