Иккинчи экспорт товаримиз мис кескин арзонламоқда
Глобал талаб ва иқтисодий ўсиш билан боғлиқ саволлар, шунингдек Хитойда иқтисодий тикланишнинг тезлиги кутилгандек бўлмаслиги бўйича хавотирлар мис котировкаларига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Охирги ойда мис нархлари деярли минг долларга, январдаги максимумларга нисбатан 1,5 минг долларга арзонлашган. Айни соатларда миснинг тоннаси 7930 доллардан котировкаланмоқда.
Металл нархларининг умумий арзонлашиш фонига олтин ҳам қўшилган. Май бошидаги максимумларга нисбатан олтин нархлари унциясига 100 доллар атрофида пасайган. Котировкалар ҳозир 1955 доллардан ўтмоқда.
Аввалроқ, олтин ва мис нархининг прогнозга нисбатан юқори бўлиши (қўшимча 4,5 трлн.сўм) ҳамда божхона тушумларининг ошиши (қўшимча 3 трлн.сўм) ҳисобига иш ҳақи, пенсия ва нафақаларни яна бир марта оширилиши мумкинлиги ҳақида айтилганди.
- https://t.me/the_bakiroo/6379@the_bakiroo