Олтин ва мис кескин арзонламоқда
Ҳафта Ўзбекистоннинг асосий экспорт товарлари кескин арзонлашиши билан бошланмоқда.
Олтиннинг унцияси 2 294 долларгача, мис эса тоннасига 9 745 долларгача пасайган. Жума куни ушбу металлар мос равишда 2 380 ва 10 200 доллардан сотилган эди. Май ойидаги максимумларда олтин котировкалари 2 440 доллардан, мис эса 11 000 доллардан ошганди.