Ўз боғингизни яратинг: "Менинг боғим" лойиҳасига старт берилди
Ташаббусли бюджет доирасида илк марта "Менинг боғим" лойиҳасининг биринчи мавсумига старт берилмоқда.
Биринчи мавсум учун жами 52 млрд.сўм маблағ ажратилган.
Яшил Макон учун мўлжалланган маблағларни Ташаббусли бюджетлаштиришга қўшиб бериш ҳақида аввал кўп тўхталгандик. "Менинг боғим" лойиҳаси бу йўлдаги илк қадам бўлади.
Лойиҳанинг Ташаббусли бюджет доирасида алоҳида (бошқа ижтимоий, инфратузилма лойиҳаларидан ташқарида) ўтказилаётгани эътиборга лойиқ.
Боғ қилишдек эзгу ниятларни дилида тутган ватандошларимиз учун бу яхши имконият.
- https://openbudget.uz/boards/initiativesopenbudget.uz
- https://t.me/minecofinuz/9447@minecofinuz
- https://t.me/the_bakiroo/6847@the_bakiroo