21K135Telegramda ochish
Олтин кескин арзонламоқда Бугун кун давомидаги савдолар давомида олтин котировкалари 4 700 доллардан пастга тушган (март бошидаги максимумларга нисбатан -15%). Олтин котировкаларининг юқори волатиллиги кеча Федерал захира тизими ставкаси 3,50-3,75% даражасида сақлаб қолингач, янада кучайган. Бозор иштирокчиларида осмонга чиқаётган нефть ва газ нархлари инфляциянинг кучайтириши ва ставкалар юқори даражада қолиши хавотирларини шакллантирмоқда. Олтин қаторида бошқа металлар, хусусан мис ҳам арзонламоқда ва кун давомида тоннаси 12 000 долларгача тушган (март максимумларидан -12%). Уруш ноаниқликлари, энергоактивлар ва конларга тўхтамаётган зарбалар, таклифнинг кенгайтириш учун муқобил вариантларнинг қолмагани фонида нефть котировкалари баррелига яна 119 долларгача кўтарилган. Қизиғи, нефть нархи фавқулодда ошиши фонида рубль қадрсизланмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin