12K26Telegramda ochish
Бюджет олтин, хом ашё нархлари ва валюта ўзгаришларига боғлиқ Бюджетномада бюджет даромадлари ва харажатларига таъсир кўрсатувчи асосий рисклар ҳам санаб ўтилган. Хусусан, олтиннинг (1 унция) ҳамда мис нархи 100 АҚШ долларига камайиши (дивидендсиз) – бюджет тушумини 1,9 трлн.сўмга қисқартиради. 13 млрд.м.куб газ экспорт қилиши кўрсатилган Ўзбекистон бюджети газнинг 10 долларга пасайишидан 135 млрд.сўм ютқазади. Долларнинг ошиши бюджет даромадларини кўпайтиради. Масалан, 1 АҚШ долларининг 100 сўмга ошиши даромадларни 600 миллиард сўмга кўпайтирса, айни вақтда бюджет харажатларини 150 миллиард сўмга оширади. Яъни доллар қийматининг сўмга нисбатан кўтарилиши бюджетга соф таъсири ижобий. Шунингдек, электр, сув, газ нархларининг оширилиши бюджет ташкилотлари харажатларига қандай таъсир кўрсатиши ҳам баҳоланган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin