Олтин нархининг пасайиши хатари муқобил сценарийлардан бири сифатида
2025 йил учун Бюджетнома маълумотларига асосланилса, олтиннинг унцияси консерватив қарашлар билан 1 900 доллардан ҳисобга олинганлиги маълум бўлади (ҳозирда 2 750 доллар атрофида). Аввалги йиллардагидек, олтин нархининг 100 долларга ўзгариши бюджетга пул қийматида қандай таъсир этиши очиқланмаган.
Олтин нархининг базавий сценарийга нисбатан 1 унция учун 200 АҚШ долларига
арзонлашиши (11 фоизга) тушиши борасидаги ташқи шокнинг юзага келиши ЯИМ
ўсиш суръатини 0,1 ф.б.гача секинлаштирса, бюджет даромадлари тушумларини мос
равишда қисқаришига ва фискал тақчилликни ЯИМга нисбатини 0,2 ф.б.гача ошириши
мумкинлиги қайд этилган.
Олтин нархларининг прогноздан ортиқ даражада сақланишидан тушумлар қандай жамланиши ва ишлатилиши борасидаги тамойиллар кўрсатилмаган (амалда ва охирги 6 йилда дивиденд ва солиқ сифатида бюджет даромадларига қўшилмоқда ва ишлатилмоқда).