12K70Telegramda ochish
Асакаликлар, нега жимсизлар? Қани энди шу пуллар Марҳаматга ҳам ажратилган бўлганида! Ташаббусли бюджет доирасида Асака тумани учун жуда катта - 10,2 млрд.сўм маблағ ажратилган. Лекин асакаликлар ҳали биронта лойиҳа киритишмаган. Ҳурматли асакаликлар, тезда, ҳозирнинг ўзида порталга киринглар, рўйхатдан ўтинглар. Асакада сувсизликдан қийналаётган маҳаллаларни биламан, мактаби, боғчаси абгор маҳаллалар бор. Адир тарафга қараб юрилса йўлдан ҳаракатланиб бўлмайди. Агар сиз шу ишни қилмасангиз, Шуҳрат Абдураҳмонов келиб ўзбилганча тақсимлайди шу пулларни. Ҳа, мен туғилган Марҳамат учун ташаббусли бюджет доирасида фақат 62 млн.сўм пул ажратилган. Албатта, Марҳамат жудаям чекка, бюджети кичик туман. Умид шуки, келаси йилги тақсимотларда Марҳамат учун каттароқ маблағлар ажратилади. Чунки катта раҳбарларнинг йўли тушмайдиган, тушсаям, тезда ортга қараб кетиладиган Марҳаматда фуқаролар етарлича ижтимоийлашган. Ҳақини сўрайди. Туманда сув, йўл, интернет, алоқа билан муаммолар ҳам етарли. Қани энди Марҳаматгаям Асакага ажратилгани сингари маблағлар йўналтирилса! @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin