11K23Telegramda ochish

Iqtisodchi Kundaligi kanalidan

«Очиқ бюджет»дан илҳомланиб, электив солиқлар ҳақида ёзиш керак деб ўйладим. Ўтган асрлардан қолган бир солиқ хусусияти бу электив солиқлар. Бир хил мақсадлар учун бундай электив солиқлар яхши ишлаши мумкин. Умуман олганда, бу ерда айтиш жоизки, электив солиқлар бу қонуният эмас, истисно. Биз депутатларни сайлашимиз ва Олий Мажлисни ташкил этишимиздан мақсад, биз тўлайдиган солиқларни қаерга ишлатилишини улар ҳал қилиши керак. Яъни халқ вакиллари бир бирлари билан келишган ҳолда, халқ пулини нима учун, қандай мақсадларда ва қанча харажат қилиш кераклигини ҳал қилишлари керак. Бизни амалдаги қомусимизда ва жумладан кўп бошқа президент жумҳуриятларида, солиқ-бюджет сиёсатини олиб бориш эксклюзив равишда қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг ваколати. Бунинг устига, ўша ажратилган маблағлар ишлатилиши самараси ва шаффофлигини ҳам, қонун ишлаб чиқувчилар назорат қилиши керак. Энди селектив солиқларга келсак, улар сал бошқачароқ тақсимот воситаси. Бундай солиқ воситасида, солиқни тўлаган инсонни ўзи, ўша солиқлар қай жойга ишлатилишини ҳал қилади. Дейлик кўчмас мулк учун солиқларни айрим жамиятларда, солиқни тўлаган инсон қаерга йўналтирилишини ўзи ҳал қилиши мумкин. Масалан, сиз 100 сўм мулк солиғини тўладингиз ва кейин ҳокимият ҳисобига пул тушиши керак бўлса, ўзингиз ҳал қиласиз, шартли 100 сўмингизни неча фоизи йўл қурилишига, неча фоизи парк қурилишига, неча фоизи болалар учун майдонча қурилишига сарф қилиши кераклигини. Масалан, эскидан насроний анъаналарга эга бўлган мамлакатларда, жумладан Испания ва Италияда, инсон ўз ижтимоий солиғини черковга ёки ҳукуматга берилишини ҳал қила олади. Германияда ҳам, «черков солиғи» бор, уни ҳам ҳукумат йиғади, ва одам ўзи хоҳлаган эътиқодига (конфессия) ўша пулни йўналтиришини ҳал қилади. Бошқа Европа мамлакатларида, инсон пулини хоҳласа фанлар академияси хоҳласа диний ташкилотларга бериши мумкин. Бу жараённинг қизиқлиги, одамнинг ўзи нафақат сайлов жараёнида, балки ҳар ой, ўзи учун нима муҳимлиги ҳақида ўйлайди: университетларми, фанми ёки дейлик черков таъмирими. Шундай тажриба собиқ иттифоқда Россияда ҳам қилиб кўришган. Киров вилоятида шундай тажриба натижасида, бир нечта ҳоким истеъфога беришган. Чунки одамлар арзимаган 100 рубль пулни шартли йўл қурилишига ўтказиб, ҳокимларни қабулхонасидан чиқмай юришган, «сенга 100 рубль бердим, йўлим қани» деб одамлар ҳокимларни тинч қўйишмаган, натижада улар истеъфога чиқишган. Ўйлайманки бу тажриба анча муваффақиятли бўлган (бу вилоят губернатори кейин бошқа сабаблар билан қамалган бўлсада, бу эксперимент барибир қизиқдек). Бизга келсак, бу нарсада албатта эҳтиёт бўлиш керак ва жуда диққат билан бу ҳақида ўйлаш керак, агар бордию шу нарса қилинса, албатта, асосий пуллар тақсимланиши — Олий Мажлис ўз ваколатларига амал қилиши керак бўлади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin