12K21Telegramda ochish
Озиқ-овқат нархлари глобал миқёсда арзонлай бошлади Ўтган 12 ой ичида июнь ойида биринчи марта Умумжаҳон озиқ-овқат нархлари индекси 2,5 фоизга пасайган. Ўтган бир йилда Индекс 33,9 фоизга кўтарилган. Бутун дунё бўйича озиқ-овқат нархларини мониторинг қилишга имкон берувчи мазкур Индекс ўз ичига 5та энг асосий маҳсулот - шакар, сабзавот, гўшт, дон ва сут нархлари ўзгаришларини қамрайди. Июнь ойида Индекс таркибидаги маҳсулотлардан гўшт 2,1 фоизга ва шакар 0,9 фоизга қимматлаган. Эътиборлиси, ўтган ойда Ўзбекистонда ҳам айни шу маҳсулотлар қимматлашуви кузатилган. Сут 1 фоизга, дон эса 2,6 фоизга, кейинги бир йилда нархдаги осмонга ўрлаган ўсимлик мойи 9,8 фоизга арзонлаган. Ўзбекистонда ҳозирча ўсимлик ёғи нархларида пасайиши тенденцияси бошлангани йўқ. http://www.fao.org/news/story/en/item/1415065/icode/

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin