18K51Telegramda ochish
Ҳалоли бўлсин! Давлат активлари сотилиши керак, пора эвазига ажратилмаслиги, қанақадир сиздан угина, биздан бугина шартларда тақдим этилмаслиги лозим. Шунда бизнес ҳам ютади, давлат (бюджет) ҳам ютади, халқ ҳам. Ўтган жума куни Зангиота туманида Автотранспорт воситаларига сиқилган газ учун баллонлар ўрнатиш сертификатлаштирилган маркази аукционга қўйилган: Дастлабки баҳоси 4 157,2 млн. сўмни ташкил этган. Савдолар 2 соатдан зиёд давом этган! Савдолар давомида 6та иштирокчи томонидан қадамба-қадам нархлар таклифи ошириб борилган ва дастлабки нархдан деярли 2,5 баробар қийматда 10 143,5 млн.сўм таклифи билан савдо ғолиби маълум бўлган. Мана бу очиқ ва соф савдо. Ғолиб - "GAZ DVIGATELLARI" МЧЖ. Ҳалоли бўлсин! Ҳозирда e-auksion.uz платформасида 10 га яқин метан заправкалари ва сервислар, 100 дан ортиқ давлат объектлари савдода турибди. Ўзини ҳақиқий тадбиркор деб айтадиган марду-майдон учун бу активлар бирни ўн, ўнни юз қилиш учун жуда катта имкониятлар калитидир.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin