16K27Telegramda ochish
​Йўл бўйи парковкалари аукциони ҳам шунақа ўтказилганда пойтахт бюджетига неча триллион тушган бўларди? Пулли парковкалар (off road) ташкил этиш учун дастлабки баҳоси 1,3 млрд.сўм бўлган 36та ер участкаси 20,9 млрд.сўмга сотилган. Аукцион кеча эрталаб 10да очилган бўлса, кеч 7дан ўтгунча, 9 соатдан кўпроқ вақт давом этган. Иштирокчилари нархни 293 қадамда, қарийб 16 каррага оширишган. Мана буни аукцион деса бўлади. Табиийки, бундай аукционнинг ғолиби мутлақ легитим, уни жамоатчилик ҳам, бизнес ҳам, давлат институтлари ҳам саволсиз мулкдор ўлароқ тан олади (мазкур аукционга ягона саволим — захира ғолибнинг эълон қилинмагани, афсуски, захира ғолиблар бошқа аукционлардаям эълон қилинмаяпти). Энди юқоридаги аукционни пойтахтнинг 111,6 км кўчаларидаги 86та участка (26,3 гектар) майдонда йўл бўйи парковка ташкил этиш бўйича ташкил этилган мана бу шармандали аукцион (бекор қилингани, қайтадан ўтказилгани) билан солиштиринг. Тайинланган "ғолиб" биринчи аукциондан 12 кун аввал ташкил этилган. Активлари, молиявий имкониятлари, меҳнат, ҳуқуқий ва техник имкониятлари ҳақида ҳеч қандай маълумотлари бўлмаган ноунейм компанияга бутун Тошкент кўчалари қўшқўллаб топширилган. Ҳалигача парковка қироли Тошкент шаҳар бюджетига аукцион натижалари бўйича қанча пул тўлагани ва тўлаётгани, инвестицион келишув қандай бажарилаётгани ҳақида бирон маълумот йўқ. Бирон ишни қойиллата олмаганлар (2-3% ҳайдовчилардан тушум олаётганларни яна қандай аташ мумкин) энди истеъмолчиларга жарима ёпиштириш ва давлат маъмурий ресурсларидан фойдаланиш орқали пул ишлаш йўлини тутишмоқчи. Вазиятни тасаввур қилдингиз-а. Энди 2024 йилдаги шармандали аукцион кечаги аукцион каби очиқ, рақобатли ва шаффоф ўтказилганда йўл бўйи парковка ҳуқуқи неча триллионга сотиларди, деб ўйлайсиз ва йўқдан бор бўлмаслиги ҳисобга олинса, бу фарқ қаёққа гумдон бўлган бўлиши мумкин?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish →

Arxivda shunga yaqin