Эндиям ҳайрон бўлмаслик ва навбатдаги синовларни кутиш керак
Тошкент Бош режасига барибир ўзгартириш киритилади. Айтувчилар ва қайтувчилар бунинг учун энди “такомиллаштириш” деган важ ишлатилмоқда. Нима бўлгандаям, 7 ой аввалги Бош режа ҳали ишламай туриб, қурувчилар лоббисига дош бера олмади. Ҳар йили триллионлаб норасмий даромад олаётганлар қудрати олдида манфаатлари аралаш-қуралаш бўлиб кетган ўзбек чиновниклари нима ҳам қила олишарди?
Шунинг учун, Муҳримбой, бу ишларни “кечаги гап бугунгисига тўғри келмайди” эмас, “бори шу”, дея баҳоласангиз, тўғри бўларди. Ўзлари белгилаган қоидаларга ўзлари амал қила олмайдиган кинначиларнинг бори шу.
Шамол юрмай, ёмғир ёғмай қўйган шаҳарда биз ҳозир кўраётганимиз ва улар кўраётгани бошқа-бошқа. Ахир улар пойтахтнинг бугунги оғирлашаётган, чуқурлашиб бораётган энергетика, экология, сув, транспорт ва бошқа муаммоларини эмас, мисли кўрилмаган пулни, янги клондайкни кўришмоқда. Шундай экан, навбатдаги мураккаб синовларни қабул қилишга тайёргарлик кўравериш керак.
Жиддий латифа: 2024 йил 2025 йилдан яхшироқ эди. 2025 йил 2026 йилдан яхшироқ бўлади. 2026 йил эса 2027 йилдан.
- https://www.gazeta.uz/uz/2025/07/26/master-plan-tashkent/gazeta.uz
- https://t.me/the_bakiroo/10540@the_bakiroo
- https://t.me/muhrim2022/4898@muhrim2022
- https://t.me/uzb_meteo/20316@uzb_meteo
- https://x.com/_mavlonov/status/1949315764780953768?s=46x.com
- https://t.me/uzb_meteo/20317@uzb_meteo