Шаҳар бошқарувига институционал ўзгаришлар керак
Тошкент 10 йил аввалги, тепадан - қўлда бошқариш мумкин бўлган биқиқ ва ёпиқ Тошкент эмас. Шаҳар бўйигаям, энигаям кенгайди, кенгаймоқда. Том маънода бойиди ва бойимоқда. Ўз ҳақ ва ҳуқуқлари, идеаллари реализация бўлишини истайдиган, айни пайтда буни талаб қилишдан чўчимайдиган ўрта синф пайдо бўлди (ватандошлик қадриятлари айнан шаҳарларда яралгани бежиз эмас).
Шаҳарнинг хўжайини кўплиги ҳақида жуда кўп ёзғирилади. Шу маънода шаҳар ҳокимига нисбатан тепадан симпатия ва антипатиялар муҳим ва бирламчи аҳамиятга эга бўлиб қолган. Лекин бугунги Тошкент маъмурияти тепадаги хоҳиш ва кайфиятларга қараб эмас, пастга, шаҳарликлар истакларига кўпроқ ёндашиши, ҳисобдор бўлиши ва шаҳарликлар билан тузилган ижтимоий келишувга собит бўлиши керак.
Шаҳарни эскича бошқариб бўлмайди, эски қоидалар эскирди. Янги, ўзгараётган замон ва шаҳарликлар талабларини ифода этадиган янги қоидалар эса йўқ. Бу ишларнинг ҳаммаси институционал ўзгаришларсиз рўй бермайди.
- https://t.me/sumundermatress/61@sumundermatress