17K10Telegramda ochish
🏦 Асакабанк яна бир бор тарихий натижа қайд этди — ЕТТБ мукофоти кетма-кет бешинчи бор қўлга киритилди Рига шаҳрида бўлиб ўтаётган Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ)нинг 2026 йилги йиллик йиғилиши доирасида Асакабанк «2025 Most Active Issuing Bank in Uzbekistan» («Ўзбекистоннинг энг фаол банк-эмитенти») мукофоти билан тақдирланди. Ушбу мукофот ЕТТБнинг Савдони ривожлантириш дастури (TFP) доирасида халқаро савдони қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантиришга қўшилган ҳисса учун берилади. Эътиборли жиҳати шундаки, мазкур мукофот Асакабанкка кетма-кет бешинчи марта топширилмоқда. Бу эса банкнинг савдони молиялаштириш соҳасидаги етакчи ўрнини ва халқаро молия институтлари томонидан билдирилаётган юқори ишончни яна бир бор тасдиқлайди. Бугунги кунда Асакабанк ташқи савдо операцияларини молиялаштириш, экспортёр ва импортёрларни қўллаб-қувватлаш, замонавий молиявий инструментларни жорий этиш ҳамда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш йўналишларида фаол иш олиб бормоқда. ЕТТБ томонидан берилган мазкур эътироф банкнинг халқаро майдондаги мустаҳкам позицияси ва мамлакат ташқи иқтисодий алоқаларини ривожлантиришга қўшаётган муносиб ҳиссасининг яна бир тасдиғи ҳисобланади. Реклама

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin