
Асакабанк яна бир нуфузли халқаро мукофотга сазовор бўлди
Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган GBM Awards 2025 тантанали тақдирлаш маросимида Асакабанк “Financial Institutions Syndicated Loan of the Year” номинациясида ғолиб деб топилди. Мазкур мукофот жорий йил бошида банк томонидан жалб этилган 300 млн АҚШ доллари миқдоридаги синдикатланган кредит учун тақдим этилди. Битим БААнинг етакчи молиявий институтлари — Abu Dhabi Commercial Bank ва Emirates NBD томонидан ташкил этилган бўлиб, унда Яқин Шарқ, Европa ва Осиё мintaқalarидан 20 дан ортиқ йирик банклар иштирок этди.
Тақдирлаш маросими Global Banking & Markets CEE, Central Asia & Türkiye — Марказий ва Шарқий Европа, Марказий Осиё ва Туркия мамлакатларининг етакчи молиявий институтларини бирлаштирувчи нуфузли йиллик тадбир доирасида ўтказилди.
Мазкур эътироф халқаро ҳамкорларнинг Ўзбекистон банк секторидаги ривожланиш динамикасига ва ташқи молиялаштириш дастурларига бўлган ишончи ва доимий эътиборини яна бир бор тасдиқлайди.
Манба | Реклама
- https://t.me/asakabank_pressa/2500@asakabank_pressa