21K17Telegramda ochish
Асакабанк халқаро майдонда етакчи молиявий ҳамкор сифатида тан олинди Ўзбекистон банк тизими яна бир бор халқаро миқёсда эътироф этилди. 2024 йил якунларига кўра, Асакабанк Осиё тараққиёт банки томонидан “Ўзбекистондаги етакчи молиявий ҳамкор банк” номинациясида ғолиб деб топилди. Тақдирлаш маросими Сингапур шаҳрида ўтказилиб, унда дунё бўйлаб 50 дан ортиқ йирик молия институтлари иштирок этди. Бу мукофот Асакабанкнинг нафақат мамлакат ички бозоридаги, балки халқаро молия майдонидаги обрў-эътиборини ҳам яққол тасдиқлайди. Банкнинг савдони молиялаштириш ҳажмини ошириш, мижозларга замонавий ечимлар таклиф қилиш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлари бундай натижаларнинг асосий омиллари бўлди. Таъкидлаш жоизки, Асакабанк ушбу нуфузли мукофотга кетма-кет учинчи марта сазовор бўлди. Бу эса Ўзбекистон банк тизими учун муҳим стратегик аҳамиятга эга бўлиб, мамлакатнинг халқаро молиявий ҳамжамиятдаги ишончли ҳамкор сифатидаги мавқеини янада кучайтиради. Манба | Реклама

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin