Ходжаев протоколи бор экан: сюрпризлар олдинда
Автодекларант Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев имзолаган протокол билан бўлишмоқда.
Билсангиз керак, Ўзбекистонда энг кучли ҳужжат протокол ҳисобланади.
Демак, 2025 йил 2 сентябрда имзоланган 16- сонли протокол билан шахсий эҳтиёж учун импорт қилинадиган бир дона автотранспорт воситасини "электромагнит мослашувчанлик" ва "ҳайдовчи ҳамда йўловчи хонасидаги ҳавога ажратиладиган захарли моддалар" кўрсаткичлари бўйича синовларни ўтказиш талаби бекор қилинмоқда.
Шу ўринда айрим саволлар туғилади:
Пискент полигонидаги синовлар талаби протокол билан бекор қилинаётган бўлса, аввал ҳам протокол билан киритилганмиди? Яъни 10 ой давомида минглаб ўзбекистонликларни норматив-меъёрий ҳужжат бўлмаган протокол билан сарсон-овора қилишган, чўнтагини қоқиштиришганмиди?
"Шахсий эҳтиёж учун импорт қилинадиган бир дона автотранспорт воситаси" нима дегани? Бу йилда бир мартами ё чоракда бир мартами ёки ҳаётда бир мартами?
Протоколда ёзилишича, автомобилларни Пискент автополигонида текшириш бошланганидан сўнг расмий сотувлар бўйича кескин ўзгариш бўлмаган, жорий йил 1 яримйилликда жисмоний шахслар томонидан олиб кирилган автомобиллар сони 2 693 тага ошган. Шу жойига аниқлик киритинглар, кимнинг расмий сотувларида кескин ўзгаришлар бўлмаган? Чайқовчи монополистларнингми? Жисмоний шахслар томонидан олиб кирилган автомобиллар сони ошган деган иддао кескин қисқарган импорт рақамларига тўғри келмайдику (импорт каррасига камайган 2024 йил, 2025 йил 1- чорак). Қани, чуқурроқ маълумотларни эълон қилинглар. Ўзбекистонга, иқтисодиётга, истеъмолчиларга етказилган зарарни кўрайлик.
Протоколдаги бир топшириқ ҳали янги ва янги тажрибалар бўлиши мумкинлигига хавотирли ишоралар беради. Унга кўра, Антипонополия ва Иқтисодиёт ва молия вазирлигига маҳаллий ишлаб чиқарувчилар (яъни монополист чайқовчилар), расмий ва норасмий дилерлар ўртасида автотранспорт воситаларининг нархларидаги тафовутларни таҳлилдан ўтказиш, нархларни мақбуллаштириш ва тартибга солиш бўйича чораларни таклиф бериш сўралмоқда.
Сюрпризлар олдинда.
- https://t.me/autodeklarant/568@autodeklarant
- https://t.me/the_bakiroo/9377@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/9441@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/9864@the_bakiroo