Автомобиллар импортини янада чеклаш сиёсати давом этади
Бу бўйича чора-тадбир "Енгил автотранспортлар импортида юридик шахслар учун белгиланган нотариф чораларни соддалаштириш орқали жисмоний шахслар номига олиб кириш ҳажмини камайтириш" деб номланади. Вазифанинг ижросига проктеционизм сиёсати яловбардори Техник тартибга солиш агентлиги бош бўлади.
Яъни эътибор беринг, нотариф чоралар (нега чекловлар дейилмаган, янги новоязми?) бекор бўлмайди, соддалаштирилади. Ва жисмоний шахслар номига олиб кириш ҳажмини камайтирилади, агар вазифа ижросига киришилса.
Бу охирги йилларда "маҳаллийлаштирувчи" лақабли чайқовчилар ва чўнтак импортерлар учун навбатдаги совға бўлади (ўзи бўлиб олинган бозор янада концентрациялашади). Жисмоний шахсларнинг автомобиль олиб киришини чеклаш бўйича бюрократик ҳаракатлар 2 йил аввал бошланган. Пискент полигони тажрибаси ишга тушгач эса роса авжига чиққан (соққа-полигоннинг бир кунда ва бир соатда ёпилиши геосиёсий тарихни ўрганувчилар учун алоҳида мавзу).