Транспорт ва логистика соҳасига қизиққанлар учун янги имконият
“Ўзбек олимларининг инновацион ғоялари” лойиҳаси доирасида ушбу тармоқларга бағишланган эксклюзив видеотақдимотлар эълон қилинди.
Агар фаолиятингиз логистика, автотранспорт хизмати, юк ташиш, сервис ёки эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлса, ушбу видеолар бизнесингизга янги ечимлар беради ва ҳамкорлик учун яхши старт нуқтаси бўла олади.
Видеотақдимотлар нафақат ғояларни таништиради, балки тадбиркор билан олимлар ўртасидаги ҳамкорликка йўл очади. Қайси видео бизнесингизга мос келса, шу асосда тўғридан-тўғри иш бошлаш мумкин.
Бугун рақобат кучайган шароитда инновациядан четда қолмаслик исталган соҳада сизга устунлик беради. Янги ғояларни ўз вақтида қўлга киритганлар бозорда ҳар доим бир қадам олдин бўлади.