19K16Telegramda ochish
Агробизнесда илмий ғоялар амалиётга татбиқ этилмоқда Агросоҳада янгича фикрлаш вақти келди. Бугун ер, сув, меҳнат ва вақт қадрини ҳар қачонгидан кўпроқ ҳис қилаётган бир пайтдамиз. Ким тўғри технологияни танласа, ютқазмайди. Бу нафақат ҳосилдорликни оширади, балки харажатни камайтиради, иш жараёнини енгиллаштиради ва бозорда рақобатбардошликни таъминлайди. Шу маънода, “Ўзбек олимларининг инновацион ғоялари” лойиҳаси жуда аҳамиятли. Лойиҳа доирасида Ўзбекистон олимлари томонидан ишлаб чиқилган амалий ечимлар, замонавий усул ва агротехнологиялар фермерлар ҳамда тадбиркорларга таклиф қилиняпти. Бугун соат 14:30 да Тошкент ирригация университетида олимлар ва агробизнес вакиллари ўртасида навбатдаги учрашув бўлиб ўтади. Агар сиз ҳам янги ечимлар, инновацион ғоялар ва замонавий агротехнологияларга қизиқсангиз, бу тадбирни ўтказиб юборманг. Инновация — келажак. Бу келажак эса ҳозирдан бошланяпти.

Arxivda shunga yaqin