22K43Telegramda ochish
Навбатдаги очиқ мулоқот: транспорт ва логистика масалалари Айни вақтда Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига тайёргарлик доирасида транспорт ва логистика йўналишида иш юритаётган тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда. Тадбирдан асосий мақсад — соҳада учраётган муаммоларни аниқлаш, уларга амалий ечимлар топиш ва давлат ҳамда бизнес ўртасида самарали ҳамкорлик муҳитини ривожлантириш. Мазкур учрашув соҳа вакиллари учун ўз фикр ва таклифларини очиқ баён қилиш имкониятидир. Таъкидлаш лозимки, транспорт ва логистика соҳасида кўтариладиган ва ечимини кутаётган муаммолар талайгина. Учрашувни жонли эфирда кузатишингиз мумкин.

Arxivda shunga yaqin