Яширин иқтисодиётга қарши курашиш учун амалдорлар даромадларини декларациялаш шарт эмасми?
Яширин иқтисодиётга қарши курашда жуда муҳим ҳужжат мундарижасига амалдорлар даромадлар ва активларини декларациялашга оид талаблар яна қўшилмай қолган. Бир неча кун аввал ХВЖ хулосасида “Давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини декларация қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси парламентга киритилгани айтилган эди (афсуски парламентда бу ҳақда ҳатто эшитишмаган ҳам экан, ХВЖ олдида яна уятга қолдик).
Амалдорлар даромадлари/активларини декларациялаш масаласи яна унутилганига қарамай, фармон билан Навоий ва Чирчиқ шаҳарларида ҳисобга қўйилган жисмоний шахслар томонидан жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш тажриба-синов тариқасида жорий этилиши назарда тутилган.
- http://telegraph.controller.bot/files/974432359/AgACAgIAAxkBAAJz4Wk5ZmwEvzdog3fvaPR5jwnEcTnNAAIUE2sb5DrJSe9c0DHLWRsRAQADAgADeQADNgQcontroller.bot
- https://t.me/the_bakiroo/9704@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/11395@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/9997@the_bakiroo
- https://www.spot.uz/oz/2025/11/27/income-declaration/spot.uz