Зараркунанда протекционизм рамзи бўлган Пискент полигонида автомобиллар синови тўхтатилиши нимани ўзгартиради?
Техник тартибга солиш агентлиги 2 сентябрдан автомобилларни Пискент синов мажмуасида синовлардан ўтказиш амалиёти тўхтатилишини маълум қилмоқда. Худди энергоқасамхўрлар “92 бензин арзонлашди” деб энергоёлғон эълон қилганида, ОАВ ва медиа кўчириб босганидек, “Хушхабар, Пискент полигони ёпилди” қабилидаги кликбейт сарлавҳалар урчимоқда.
Албатта, авто импортини маъмурий чеклаш учун ташкил этилган, чайқовчи монополистлар ва уларнинг югурдаклари манфаатларига хизмат қилган Пискент полигони худди эски замоннинг ёвуз символлари “прописка”, “мажбурий меҳнат”, “ёпиқ конвертация”, “10 доллар қонуни” каби бўлиб қолган эди. Шу маънода полигонда импорт автомобиллар синови тўхтатилиши кўпчиликда умид уйғотади.
Лекин нима ўзгармоқда?
Люстрация қилиниши керак бўлган агентлик буни республикада расмий дилерлар ва сервис марказлари сони кескин ошгани ҳамда истеъмолчиларнинг расмий дилерлар билан ишлаш амалиёти жорий этилгани билан изоҳламоқда. Инсон тилида бу нима дегани?
Автомобилларни фақат расмий дилерлар импорт қилиши ва сотиши талаби тикландими? Маъно шуёққа бурилмоқдаку. Ёмон дейиладиган эски замонда шунақа эдику. Ўша замонга қайтдикми?
Моккилар ёки жисмоний ва юридик шахслар ўз эҳтиёжи учун импорт қилган автомобилларга энди қандай тартиб қўлланилади? Ёки бу тоифага импорт тақа-тақ тақиқланадими? Қайси асосларда?
Ҳукумат тасдиқлаган Регламентда нима ўзгарди ўзи? Энди қандай тартиб бўлади?
Ҳа, Пискент полигонида памперсдан тортиб маиший техникаларгача ҳам синовдан ўтказиларди. Улар нима бўлади? Ўзбекистонликларни талаётган чайқовчи монополистлар тўймадими ҳалиям?
Улар нимаики иш қилишса-да, “қонунга мос тушаверадими”?
- https://t.me/UzstandardChannel/13067@UzstandardChannel
- https://t.me/the_bakiroo/8525@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/9916@the_bakiroo
- https://t.me/rastamojka_uz/2252@rastamojka_uz