Сўровнома бонкаларда танишсиз иш бита бошлаганини кўрсатмоқда
Марказий банк банк тизимида коррупцияни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни таҳлил қилиш юзасидан аноним сўровнома ўтказган.
Бир неча йиллар аввал таниш бўлмаса иш битмайдиган ўзбек банкларида вазият ўзгаргандек.
Хусусан, "Банк хизматлари кўрсатилишида
“таниш-билишчилик”дан фойдаланганмисиз" деган саволга 90,4% респондент "йўқ" деб жавоб берган.
Ёки бўлмасам, "Банкларда ишга қабул қилиш тизимида коррупция
билан боғлиқ ҳолатларга дуч келганмисиз" сўровига 91,9% иштирокчи "йўқ" вариантини танлаган.
Дарвоқе, сўровномада иштирок этганларнинг 58,7%и давлат хизматчилари экан.
Банк тизимида коррупция ҳолатларининг содир
этилишида асосий сабаби дея бонкирларнинг иш ҳақи пастлиги (53,5%) кўрсатилган.
Шунинг учун, ҳурматли бонка эгалари (айниқса давлат бонкалари), қуйи ва ўрта персонал учун ойликларни юқори суръатда оширинглар, байрамлар, молиявий натижалар учун моддий рағбатларни кафолатланглар, токи улар иш жойига ва банк қадриятларига садоқатли бўлсин, мижоз қўлига қараб муттаҳам бўлмасин.