10K25Telegramda ochish

Замбаракнинг ўқи kanalidan

Комментларга жавобан: ҳа, ҳоким оддийгина юради. Чунки биладики лавозим вақтинча. Альбертада шаҳар ҳокимлари ер ажратиш бўйича қарор чиқара олмайди. Бир ўзи ҳеч қанақа қарор чиқаролмайди. Шаҳарни кенгашнинг 14 аъзоси ва ҳоким бошқаради. Ҳокимнинг шаҳар кенгаши аъзоларидан ортиқ ваколати (деярли) йўқ. ~~~ Сафия қандолат заводи ва истироҳат боғи ўртасидаги келишмовчиликни кўриб ёқангни ушлайсан киши. Давлат органи очиқчасига қонунга тупурган. Нима қилиш керак? Тошкент шаҳар кенгашида 60та депутат экан. Депутатлар сонини қисқартириш керак, масалан, 20тагача. Шунда депутат масъулияти ошади, ундан талаб кучаяди. Иккинчидан, ҳокимлар ваколатларини қисқартириш керак. Кескин қисқартириш. Бир ўзи ҳеч нарса қилолмасин. Учинчидан, Тошкентда туманлар, туман ҳокимлари ва депутатлари нимага керак? Бир фойдали иш қилишадими? Умуман туманларни тугатиб, битта шаҳар ҳокимлиги қолдирса нима бўлади? Ўзимча айтдим-қўйдимда. @zambarakning_oqi

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin