80 шиптир 8 000 сўмдан қиммат бўладими?
Кечаги савдоларда 80 шиптир лақабли одам ва табиатни захарлайдиган бензин яна қарийб 100 сўмга қимматлаб, тоннасига 9 829,8 минг сўмга чиққан. Қатор битимларда 80 шиптирнинг тоннаси 10 млн.сўмдан ошган.
Бу солиқлар, ташиш, сақлаш билан боғлиқ харажатлар ҳисобга олинса, заправкалар 80 шиптирни 8 000 сўмдан қимматроқ сотиши керак дегани.
Албатта, шонли энергетиклар ишлаб чиқариш ва импортни эгаллаб олган монополист ва олигарх валийнеъматлари билан биргаликда пастдагиларни, бечора ўрта ва майда тадбиркорларни айблашга жуда уста. Лекин ҳаммаси занжирнинг бошидан, тил бириктириш ва таклифни қисиш орқали мақсадли равишда нархларни ошириш айнан тепада юз бермоқда (буларни фош этиши ва аёвсиз жазолаши керак бўлган антимонополия доимгидек жим ёки қанақадир рекламачиларга қарши кураш билан банд, шуниси фойдалироқ ва хавфсизроқ бўлса керак).
80 шиптирни 8 000 сўмдан қимматроқ даражага олиб чиқиш шонли энергетикларнинг йил бошидаги режаси эди ва улар бунга де факто эришишди.
Айтгандай, 80 шиптир ортидан, 91/92 ва ундан юқори маркадаги бензин нархлари ҳам ошишда давом этмоқда. Ўзбекистонликларни талаётган очофатларнинг таргети чакана нархларни энг камида 1 долларга чиқариб олиш. Вилоятларда аллақачон бу нархларга етиб бўлинган. Энди кўз-кўз қилинадиган витрина Тошкентда ҳам тез орада рўпара бўламиз.
- https://t.me/uzexuz/6762@uzexuz
- https://t.me/the_bakiroo/7559@the_bakiroo