80 шиптир нархи 11 млн.сўмдан ошган
80 шиптир бўйича биржа савдолари шанба куни ҳам ўтказилган. Котировкалар ошишдан тўхтамаган. Айрим битимларда 80 шиптир лақабли бензиннинг тоннаси қарийб 11,1 млн.сўмдан сотилган.
Ҳурматли ОБХССчилар, 11,1 млн.сўмдан сотиб олинган бензин заправкада қанчадан сотилиши керак, бир ҳисоб қилиб кўринглар-чи. Литри 8,5 минг сўмдан сотилса, тадбиркор қанча зиёнга киради?
Сохта иллюзия яратиш учун охирги кунларда ҳудудларда 80 шиптир сотаётган ўзи кам сонли заправкаларда ёппасига текширув тадбирлари бошланган. Бу ўзи бусиз ҳам мураккаб аҳволни янада оғирлаштирмоқда. Катта ўғрилар тепада қолиб, қиммат сотаяпти дея хусусий АЁҚШларни ёмонотлиқ қилиб, айбдор кўрсатиб, биржадан четлатиш ҳам шартмас. Бу кетишда тадбиркорлар ўзлари 80 шиптирни сотмай қўя қолишни маъқул кўришади.
Шонли энергетиклар ва уларнинг сув пуркагичларидан фақат бузғунчилик келади, майли, Антимонополия қаёққа қараяпти, нима билан банд, деб кўп куюнманг. Антимонополия ресторан ва кафеларнинг менюсини ўрганиш билан банд.
- https://t.me/RaqobatGovUz/9375@RaqobatGovUz