Бизга соғлом бандлик статистикаси керак
Статистика бадиий ижодга айланса, қанақа аянчли оқибатлар яратишини кўрмадикми? Дарс бўлмаганмиди?
Бунақа сохтакорлик ва кўзбўямачилик билан кимни алдаяпмиз ўзи? Давлатними? Халқними? Инвесторларними? Халқаро институтларними?
Ишчи кучи ҳам, иш берувчилар ҳам меҳнат бозори ва бандлик ҳақида шаффоф ва ишонарли ахборотларга нега эга эмас? Айтинглар, инвесторлар нима қилиши керак?
Коррупция рейтингларида қувлашмачоқ ўйнашаётган ҳоким ёрдамчилари ва маҳалла банкирларига юзлаб миллиард маблағлар меҳнат бозори тўғрисида қийшиқ картина яратиш учун совурилмоқдами? Энг ёмони, жиноятлар шахсий маълумотларни ёппасига ўғирлаш орқали юз бераётганини била туриб, бу бўйича бирон бир маҳкама ва жазо йўқ. Бу билан “давом эттираверинглар” деган ишора берилаётгандек.
Шу бугундан бошлаб бандлик ҳақида бажариб бўлмас режалар тузиш, ёлғон гапиришни тўхтатиш ва сохта маълумотларни ясашни тўхтатишга ким ёки нима ҳалақит қилади?
- https://t.me/muhrim2022/8735@muhrim2022
- https://t.me/muhrim2022/8736@muhrim2022